Хўжанд қамоқхонасидаги қўзғолон учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
(last modified Sat, 10 Nov 2018 05:04:28 GMT )
ноябр 10, 2018 10:04 Asia/Tashkent
  • Хўжанд қамоқхонасидаги қўзғолон учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

ИШИД террорчилик гуруҳи Тожикистоннинг Хўжанд шаҳридаги қаттиқ тартибли колонияда юз берган тартибсизлик учун масъулиятни ўз бўйнига олган.

Минтақа  ахборот манбаларига кўра, қўзғолон мазкур муассасада жазони ўтаётган ИШИД аъзолари томонидан террорчилик гуруҳи раҳбариятининг топшириғига асосан ташкил қилинган.

Тартибсизлик вақтида ўнлаб маҳбуслар ҳалок бўлиб яна ўнлаб нафари жароҳат олган. Муассасанинг олти нафар қўриқчиси Хўжанд шаҳар касалхонасига ётиқизилган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.