Тожикистондаги Россия ҳарбий базасида теракт уюштирмоқчи бўлган жангарилар қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i39738-Тожикистондаги_Россия_ҳарбий_базасида_теракт_уюштирмоқчи_бўлган_жангарилар_қўлга_олинди
Тожикистом махсус хизматлари Россия ҳарбий базасида ва рус мактабида терактлар тайёрлашда гумон қилинаётган 12 кишилик гуруҳни қўлга олди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
ноябр 13, 2018 11:51 Asia/Tashkent
  • Тожикистондаги Россия ҳарбий базасида
    Тожикистондаги Россия ҳарбий базасида

Тожикистом махсус хизматлари Россия ҳарбий базасида ва рус мактабида терактлар тайёрлашда гумон қилинаётган 12 кишилик гуруҳни қўлга олди.

Дарё сайтига кўра, гуруҳ ИШИД ташкилоти топшириғи билан 201-Россия ҳарбий базасида ва Душанбедаги Россия Мудофаа вазирлиги мактабида теракт уюштирмоқчи бўлган.

Террорчилар Душанбе жануби-ғарбидаги хонадонда ушланган. Мамлакат ҳукумати ушбу ахборотни расман тасдиқлаганича йўқ.

Аммо Тожикистондаги Россия ҳарбий базасида ушбу маълумотдан кейин хизмат ўташнинг кучайтирилган режимига ўтилгани айтилмоқда.