Қозоғистон газини Ўзбекистон орқали экспорт қилади
Sputnikка кӯра Қозоғистон табиий гази Ўзбекистон орқали бошқа хорижий мамлакатларга экспорт қилинади. Бу ҳақда “КазТрансГаз” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АЖ ўртасида тегишли келишув имзоланди.
15 ноябрь куни Чимкент шаҳрида Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин ва Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раислигида Қозоғистон-Ўзбекистон биринчи минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтказилди.
Шу билан бирга “KTZ Express” АЖ ва “Ўзавтотранстехника” илмий-ишлаб чиқариш маркази ўртасида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат ҳам имзоланди.
Форум давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида икки томон имзолаган ҳужжатлар сони 16 тани ташкил этди.
Форумда шу йил 9 ойи давомида икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 2 миллиард доллардан ошгани ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 40 фоизга кўпайганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.