Марказий Осиё мамлакатлари ривожланаётган мамлакатлар рўйхатидан жой олди
(last modified Mon, 03 Dec 2018 08:16:03 GMT )
декабр 03, 2018 13:16 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё мамлакатлари ривожланаётган мамлакатлар рўйхатидан жой олди
    Марказий Осиё мамлакатлари ривожланаётган мамлакатлар рўйхатидан жой олди

Англиянинг  Legatum Institute таҳлилий маркази тараққий этган мамлакатларнинг мезони бўйича тақдим этган ҳисоботида Қозоғистон 73 ўрин, Қирғизистон 78 ўрин ва Тожикистон эса 101 ўринни эгаллади

Ушбу марказ тақдим этган ҳисоботга асосан, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг вазияти керакли маълумотлар мавжуд эмаслиги боис ўрганиб чиқилмаган. 

Шунингдек, ушбу мамлакатларни ўрганиб чиқишда 9 жиҳати жумладан ижтимоий, хавфсизлик, таълим, соғлиқни сақлаш ва экологияга доир мавзулар ҳам кўриб чиқилган. 

Норвегия, Янги Зелландия, Финландия, Шведцария ва Дания биринчи бешлик рўйхатига киритилди. Ушбу мамлакатлар барқарор ривожланган мамлакатлар деб қайд этилган. Африка мамлакатлари ва Афғонистон мазкур рўйхатнинг охирги қаторларидан жой олди.