Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари энди икки мамлакат санаторияларида дам олишлари мумкин
Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари энди икки мамлакат дам олиш уйлари, санаторийлари ва болалар лагерларига йўлланмаларни сотиб олиши мумкин.
Дарё.сайтига кўра,мазкур келишувга Тожикистон мустақил касаба уюшмалари федерацияси делегациясининг Тошкентга қилган сафари мобайнида эришилди.
Унга кўра, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш муассасаларида дам олишни истаган Тожикистон фуқаролари Тожикистон касаба уюшмаларининг ваколатхоналарида йўлланма сотиб олиши мумкин. Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам худди шундай тартиб назарда тутилган: улар Тожикистондаги сиҳатгоҳларда дам олиш учун йўлланма сотиб олиш имконига эга бўлади.
Бундан ташқари, кейинги ёздан бошлаб мактаб ўқувчилари ёзги таътилни қўшни мамлакатдаги соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказиши мумкин.