Тожикистонда ҳижоб ўраш тақиқланиши мумкин
(last modified Wed, 19 Dec 2018 13:04:23 GMT )
декабр 19, 2018 18:04 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда ҳижоб ўраш тақиқланиши мумкин

Тожикистон ҳукумати тожик аёлларининг ҳижоб ва сатр ўраши миллий урф-одат ва маданиятга зид эканлигини таъкидлаб келмоқда.

Sputnikка кӯра Тожикистон ҳукумати аёлларнинг давлат ва хусусий муассасаларига ҳижоб ўраб киришини қонун билан тақиқламоқчи. Тожик телеграф агентлиги берган хабарга кўра, тегишли қонун лойиҳаси Тожикистон ҳукумати томондан тайёрланмоқда. Мазкур қонун ташаббускори ҳукумат қошидаги Хотин-қизлар ва оила қўмитасидир.

“Ҳозирги вақтда Тожикистон Қонунчилик миллий марказида қонун лойиҳасини тайёрловчи ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ушбу қонун лойиҳаси аёлларнинг ҳуқуқий мулкидан қатъий назар барча муассаса, ташкилот ва корхоналарга ҳижобда ва сатрда киришини тақиқлайди”, - дейилган хабарда.

Бу Тожикистонда қонун билан аёлларнинг ҳижоб ўраб юришини чекловчи биринчи уринишдир. Бугунги кунга қадар ҳукумат аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришга ҳаракат қилди. Тожик аёлларининг ҳижоб ва сатр ўраши миллий урф-одат ва маданиятга зид эканлигини таъкидлаб келишаётганди.

Ҳукумат аёлларга ҳижоб, сатр, бурка ва бошқа мусулмон либослари тури ва қора рангли бош кийимларни киймасликни тавсия қилади.

Шу билан биргаликда, ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва шу каби либосларни киядиган аёллар мазкур чеклов инсон ҳуқуқи ва эркинлигига зид, деб ҳисоблашмоқда.