Тожикистонлик ҳарбийларга ИШИД террорчилик гуруҳининг қўмондонидан SMS-хабарлар кела бошлади
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i4141-Тожикистонлик_ҳарбийларга_ИШИД_террорчилик_гуруҳининг_қўмондонидан_sms_хабарлар_кела_бошлади
Тожикистонлик ҳарбийларга ИШИД террорчилик гуруҳининг қўмондонидан SMS-хабарлар кела бошлади
(last modified 2018-08-22T17:47:34+00:00 )
сентябр 07, 2016 18:58 Asia/Tashkent
  • Тожикистонлик ҳарбийларга ИШИД террорчилик гуруҳининг қўмондонидан SMS-хабарлар кела бошлади

Тожикистонлик ҳарбийларга ИШИД террорчилик гуруҳининг қўмондонидан SMS-хабарлар кела бошлади

Шу ҳафта бошида Тожикистон ҳарбий хизматчиларининг мобил телефонларига собиқ Тожикистон ИИВ ходими, ИШИД террорчилик гуруҳининг янги ҳарбий раҳбари этиб тайинланган Гулмурод Ҳалимов номидан SMS-хабарлар кела бошлади. Бу ҳақда, Форс ахборот агентлиги хабар бермоқда. Гулмурод Ҳалимов ўз хабарномаларида Тожикистонни мустақилликнинг 25 йиллиги билан «табриклаш»га ваъда берди. Тожикистоннинг мустақиллик байрами 9 сентябрь куни нишонланади. Ўтган йили тожикистонлик собиқ полковник мамлакатдан қочиб кетиб, ИШИД террорчилик гуруҳининг сафига қўшилган эди. ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.