Тожикистонда қурилаётган Марказий Осиёнинг энг йирик масжиди келаси йилда очилади
(last modified Tue, 25 Dec 2018 06:21:54 GMT )
декабр 25, 2018 11:21 Asia/Tashkent
  • Тожикистон
    Тожикистон

Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиёдаги энг йирик масжид намозхонлар учун ўз эшикларини очади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирги вақтда қурилиш ишларининг 70 фоизи бажарилган. Ушбу масжидда қурилиш якунлангач бир вақтнинг ўзида 120 минг намозхон ибодатни амалга ошириши мумкин.

Душанбедаги Марказий жоме масжидининг қурилиш ишлари 2009 йилда бошланган, унинг қурилиши Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон томонидан бошлаб берилган. Масжид қурилиши Қатар давлати мутахассислари билан ҳамкорликда олиб борилаётгани қайд этилган.

Маълумот учун, мажмуа 4 та ҳар бири 75 метрлик минорага эга бўлади. Мажмуада кутубхона, музей, анжуманлар хонаси ва йиғилиш, маъруза ва меҳмонларни қабул қилиш учун жой ажратилади.