Ноёб балиқларни овлаётган озарбайжонликлардан бири қозоқ чегарасида ярадор этилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i41711-Ноёб_балиқларни_овлаётган_озарбайжонликлардан_бири_қозоқ_чегарасида_ярадор_этилди
Қозоғистон чегарачилари томонидан Каспий денгизидаги Озарбайжон республикаси қайиқларидан бири ўққа тутилганида озарбайжонликлардан бири яраланган.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
декабр 30, 2018 19:05 Asia/Tashkent
  • Ноёб балиқларни овлаётган  озарбайжонликлардан бири қозоқ чегарасида ярадор этилди

Қозоғистон чегарачилари томонидан Каспий денгизидаги Озарбайжон республикаси қайиқларидан бири ўққа тутилганида озарбайжонликлардан бири яраланган.

"Спутник" сайтининг хабар қилишича,  кеча Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси чегара кучлари қозоқ чегарачилари томонидан   Каспий денгизида  тухум қўювчи балиқларни ноқонуний овлаш билан машғул бўлган озарбайжонликларнинг қайиғи ўққа тутилганида озарбайжонлик балиқчилардан бири жароҳатланди,  деб эълон қилди 

Мазкур қайиқ текширилганида 40 та тухум қўювчи балиқ ва  балиқ овлаш воситалари аниқланди.

 Жорий йили Бакуда ўтказилган Каспий денгизининг сув ҳайвонларини сақлаш ва уларни ҳимоя қилиш комиссияси йиғилишида  Каспий бўйи 5 мамлакат денгиздаги сув ҳайвонларини ҳимия қилиш учун келишишган эди.

Балиқ икраси дунёда жуда қимматли маҳсулотлардан бўлиб, Эрон икраси ҳам дунёда машҳурдир.