Қозоғистонда терроризмда гумон қилинган бир гуруҳ қўлга олинди
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси террорчилик ҳужум уюштиришда гумон қилинган Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларидан иборат бир гуруҳни ушланганлигини хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакатда террорчилик амалиёти ўтказишни мақсад қилган Марказий Осиё фуқаролари бўлган гуруҳни қўлга олган.
Мазкур хабарда келтирилишича бу гуруҳ 10 январь куни Алмати шаҳрида ўтказилган амалиёт жараёнида ушланган.
Текширув чоғида қўлга олинган шахслардан портловчи ясамалар, қурол -яроқ кашф этилган.
Қозоғистон хавфсизлик хизматига кўра бу гуруҳ мамлакат ташқарисидаги ИШИД террорчи гуруҳи томонидан бошқарилган.
-
Террорчилар қўлида бўлган 47 нафар Қозоғистон фуқароси Суриядан эвакуация қилинди видео)
-
Қозоғистонда террорчилар билан алоқадорликда гумонланган хорижлик фуқаролар ушланди