Тожикистондан айрим мамлакатларга пул ўтказмаларини таъқиқланганидан кейин келиб чиққан муаммолар
Тожикистон оммавий ахборот воситалари Тожикистондан бошқа айрим мамлакатларга пул ўтказиш жараёнига жорий этилган чекловлар ортидан тожикистонликлар турли муаммоларга дучор бўлган деб эълон қилишди
Тожик нюс сайтининг бугунги хабарига кўра, Тожикистон банкларида айрим мамлакатлар жумладан Туркия, Покистон ва Шимолий Кореяга пул ўтказиш жараёнини тўхтатилгани айрим тожикистонликларни муаммоларга дучор этган.
Яқинда Тожикистон банкларида мазкур мамлакатлар хусусан Туркияга пул ўтказишни таъқиқловчи махсус дастуруламал жорий этилди.
Тожикистон давлати ушбу маблағларни террорчи гуруҳлар қўлига тушиши мумкинлигини таъкидлаган.
Тожик масъулларига кўра, ўтган йили Ироқ ва Сурия ички урушида қатнашган 1 минг 900 нафар тожикистонлик бу мамлакатдан чиқиб, Марказий Осиёдаги ИШИД террорчи гуруҳларига қўшилган.