Қирғизистон президенти Россия ТИВ раҳбарини қабул қилди
Бишкекда Қирғизистон президенти Сооранбай Жеенбеков Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашганида Россия президенти Владимир Путиннинг келаси сафари икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатларни юқори даражада эканлигининг далилиир деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Сооранбай Жеенбеков Бишкекда ўтказилган учрашувида Қирғизистон давлати Россия масъуллари билан мулоқот қилишга қизиқади деб қўзшимча қилди.
У шунингдек Владимир Путиннинг келаси сафари Бишкек ва Москва ўртасидаги стратегик ҳамкорликларини юқори даражада эканлигидан далолат бермоқда деб изоҳлади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам Путин сафари жараёнида Россия ва Қирғизистоннинг давлатлараро комиссияси йиғилишини ўтказилиши ҳақида хабар қилди.
Айтиш керакки Россия ва Қирғизистон ўртасидаги стратегик мувофиқлаштиришлар ШҲТ, ЕвроОсиё иқтисодий ташкилоти, ЕХҲТ ва бошқа Халқаро ташкилотлар доирасида йўлга қўйилган.