Қирғизистон парламентида яна Ўзбекистонга сув сотиш масаласи кўтарилди
(last modified Wed, 06 Feb 2019 15:55:56 GMT )
феврал 06, 2019 20:55 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон парламентида яна Ўзбекистонга сув сотиш масаласи кўтарилди
    Қирғизистон парламентида яна Ўзбекистонга сув сотиш масаласи кўтарилди

Қирғизистон парламенти сув ресурсларидан фойдаланганлик учун Ўзбекистон ва Қозоғистонга нисбатан тўлов принципини жорий этиш масаласини кўтариб чиқди

Қирғизистон сув омборларидан ҳар йили тахминан 22 миллиард куб метр сув Ўзбекистон ва Қозоғистонга етиб боради. Яъни, сувнинг 80 фоизидан кўпроғи қўшниларга берилмоқда. Яқинда Токтогул сув омборини таъмирлаш учун 450 миллион доллар ажратиш масаласини кўриб чиқдик. Нима учун ҳукуматимиз қўшнилардан тўғон учун пул тўлашни сўрамаяпти? - дея таъкидлаб ўтди депутат Умбетали Қидиралиев.

Керималиевнинг сўзларига кўра, Қозоғистон аввал сувдан фойдаланганлик учун 75 миллион тенге (197 474 доллар) тўлаган, ҳозир эса 119 миллион тенге (тахминан 313 326 доллар) тўлаяпти.

Молия вазири ўринбосари Улуғбек Каримшаковнинг айтишича, қўшни давлатлар ҳозирда сув учун эмас, балки сув омборини таъмирлаш учун тўлашмоқда.

Бундан аввал, 2000-йилларда парламент аъзоси бўлган ва Қирғизистонни 24 йил давомида, 1961 йилдан 1985 йилгача бошқарган Турдакун Усубалиев ҳам қўшни мамлакатлардан сув учун тўлов жорий этиш тўғрисидаги масалани кўтарганди.

Бироқ, ўша пайтда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов сув трансмиллий мулк эканини таъкидлаган ва бунга қатъий қарши чиққан.

Ёрлиқ