Тожикистон Эрон билан муносабатларни кенгайтиришни истайди
Тожикистон республикаси президентлик идораси қошидаги стратегик ўрганишлар марказининг раиси Эрон ислом жумҳурияти билан ўзаро муносабатларни кенгайтиришни бу мамлакат ташқи сиёсатининг асосий мақсадларидан эканлигини таъкидлади.
ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Тожикистон президентлик идораси қошидаги стратегик ўрганишлар марказининг янги раиси, Диловар Қодирзода, жорий йили икки мамлакатнинг янги элчилари тайинланади ва ҳар икки давлат саъй -ҳаракталари билан муносабатлар янада яхшиланади деб изоҳлади.
Тожикистон президентлик идораси қошидаги стратегик ўрганишлар марказининг янги раиси, Эрон ислом жумҳурияти масъулларининг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш учун Душанбега даъват этди.
Айтиш жоиздирки Душанбе ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар 1991 -чи йилда Тожикистон давлатини мустақил бўлгани ва Эрон томонидан биринчи бўлиб бу республикани расман тан олингани ортидан бошланганди.