Тожикистон Ироқ ва Суриядаги тожик террорчиларнинг оила аъзоларини қайтармоқчи
Сурия ва Ироқдаги қамоқхоналарда сақланаётган юзга яқин тожик боласи ватанига қайтарилади
Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин бугунги кунда Ироқ қамоқхоналарида 92 нафар тожик болалари борлигини улардан 31 нафари 3 ёшдан кичик эканлигини маълум қилган.
Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги ўтган йиллар давомида уруш қурбони бўлган тожикистонликларни ўз ватанига қайтариш билан шуғулланмоқда.
Унинг сўзларига кўра, болаларни Ватанига қайтариш учун, Ироқ қонунига кўра, ота-оналарнинг уларни мамлакат ташқарисига олиб чиқиш учун рухсати бўлиши керак.
«Бироқ ҳозирги вақтда Ироқдан 75 нафар болани олиб чиқиш учун рухсатнома мавжуд. Ота-оналарнинг рухсатидан ташқари қўшимча равишда судни ютиб чиқиш учун ҳақ тўлаш лозим», — дейди вазир.
«Тожикистонлик болаларни ватанга қайтариш учун пул топдик. Бу муаммо эмас. Асосий муаммо оналар болаларининг ватанига қайтиши учун рухсат бериши», — дейди вазир.
Тожикистонлик аёлларга келсак, фақат суд уларга нисбатан қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин: агар айб исботланмаса, улар Тожикистон ҳукуматига берилади.