Тожикистон мухолифатининг лидерларидан бири Шарофиддин Гадоев Душанбега қайтди (ВИДЕО)
(last modified Sat, 16 Feb 2019 06:03:02 GMT )
феврал 16, 2019 11:03 Asia/Tashkent

Кеча Тожикистон ИИВ тожик мухолифати уюшмаси раиси Муҳиддин Кабирийнинг ӯринбосари Шарофиддин Гадоевнинг Душанбега қайтгани ҳақида хабар тарқатди.

ИИВ хабарида айтилишича Голландияда яшовчи Шарофидин Гадоев қилмишидан пушаймон бӯлиб, 15 феврал куни Москва-Душанбе рейси билан Тожикистонга қайтган.

Тожикистон ИИВ томонидан тарқатилган 14 дақиқалик видеотасвирда ҳам Гадоев ӯз қилмишига пушаймон бӯлгани, у чет элда Муҳиддин Кабирий таъсирида Тожикистон давлати сиёсатларига қарши фаолият олиб борганини эътироф этади.

Тожик мухолифати уюшмаси эса Шарофиддин Гадоевнинг адвокат Николай Николаев таклифи ва кафолати билан Россияга боргани ва Москвадан ӯғирлаб Тожикистонга олиб кетилганини иддао қилмоқда.

Эслатиб ӯтамиз: Шарофиддин Гадоев "Гуруҳи 24" ҳаракатининг асосчиси Умарали Қувватовнинг тижоратдаги собиқ шериги бӯлиб, 2012 йили У. Қувватов билан бирга Тожикистонни тарк этган эди.

 

 

 

Ёрлиқ