Туркманистон Бош прокурори ва Миграция идораси раиси расмий огоҳлантириш олди
Туркманистон президенти Туркманистон хавфсизлик кенгаши йиғилишида Туркманистон бош прокурорини ўз вазифаси доирасида расмий огоҳлантириш берди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон хавфсизлик кенгаши йиғилишида Туркманистон бош прокурорини ўз вазифаси доирасида расмий огоҳлантириш берди.
Туркманистон президенти Бош прокурорга расмий огоҳлантириш берганидан кейин, ундан мамлакат қонунларини ва муассаса ҳамда ташкилотларнинг ҳуқуқий қоидаларни аниқ ижро этишларида янада кўпроқ эътибор қаратишини талаб этган.
Шунингдек, Туркманистон президенти Бош прокуратуранинг барча ходимлари ўз вазифаларига масъулият билан ёндашишлари кераклигини таъкидлаган.
Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон миграция агентлиги раиси Мерган Қурдовдан мамлакатда хорижлик туристлар учун халқаро стандартларга мос тарзда муҳожирлик дастурларини ижро этишда енгиллик яратиш учун барча тегишли шароитлар яратиб беришини таъкидлаган.