Марказий Осиё республикаларининг ташқи қарзлари
(last modified Wed, 13 Mar 2019 08:16:15 GMT )
март 13, 2019 13:16 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё республикаларининг ташқи қарзлари
    Марказий Осиё республикаларининг ташқи қарзлари

Жаҳон иқтисодий форуми Марказий Осиё республикаларининг ташқи қарзларини эълон қилди

Ўзбекистон

2018 йилнинг октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистон ташқи қарзи 14,7 млрд долларни ташкил этди. Тошкент иқтисодий ва молиявий идоралари Ўзбекистоннинг қайси мамлакатлардан ва қанча миқдорда қарзи борлиги ҳақида маълумот бермаган. 

Қозоғистон

2018 йилнинг октябр ҳолатига кўра, Қозоғистон ташқи қарзи 161,5 млрд долларни ташкил этди. Қозоғистон ташқи қарзининг 48,9 млрд доллари Ҳиндистон ҳисобига, 21,3 млрд доллари Англия ҳисобига, 12,3 млрд доллари АҚШ ҳисобига тўғри келияпти. 

Тожикистон

2018 йилнинг октябр ҳолатига кўра, Тожикистон ташқи қарзи 2,8 млрд долларни ташкил этди. Тожикистон ташқи қарзининг 1,2 млрд доллари Хитойнинг Экзим банки ҳисобига, 318 миллон доллар миқдори эса Жаҳон банки ҳисобига, 62,2 миллион доллар миқдори Халқаро пул жамғармаси ҳисобига тўғри келияпти. 

Туркманистон

Туркманистоннинг ташқи қарзи ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Аммо, турли манбалар тарқатган ҳисоботларга кўра, Туркманистон ташқи қарзи 11,9 млрд долларни ташкил этади. Туркманистон иқтисодий ва молиявий идоралари Туркманистоннинг қайси мамлакатлардан ва қанча миқдорда қарзи борлиги ҳақида маълумот бермаган. 

Қирғизистон

2018 йилнинг октябр ҳолатига кўра, Қирғизистон ташқи қарзи 3 млрд 764 миллион долларни ташкил этди. Қирғизистон ташқи қарзининг 1,7 млрд доллари Хитойнинг экспорт ва импорт банки ҳисобига, 237 миллон доллар миқдори эса Япония ҳисобига, 83 миллион доллар миқдори Германия ҳисобига тўғри келияпти.