Рустам Имомали Тошкент ва Шероз шаҳарлари ҳокимларига таклифнома юборди
Душанбе шаҳар ҳокими Рустам Имомали ўтган ҳафта охирида Душанбеда Наврўз байрамини нишонлашда иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига қардош бўлган дунёдаги 17та шаҳар ҳокимига таклифнома юборди
Душанбе шаҳар ҳокими Рустам Имомали ўтган ҳафта охирида Душанбеда Наврўз байрамини нишонлашда иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига қардош бўлган дунёдаги 17та шаҳар ҳокимига таклифнома юборди.
Душанбе шаҳар ҳокимининг таклифномаси қуйидаги шаҳарлар раҳбарларига юборилди: Лусака (Замбия), Сано (Яман), Монастир (Тунис), Лаҳор (Покистон), Клагенфурт (Австрия), Боулдер (АҚШ), Ройтлинген (Германия). Бундан ташқари: Мозори-Шариф (Афғонистон), Теҳрон (Эрон), Шероз (Эрон), Санкт-Петербург (Россия), Минск (Беларусь), Урумчи (Хитой), Анқара (Туркия), Сямэнь (Хитой), Ашхобод (Туркманистон) ва Чиндао (Хитой).
Шунингдек, Рустам Имомали Москва ва Тошкент шаҳар маъмуриятларига таклифнома жўнатди.
21 март куни Тожикистон тарихида илк бор Наврўз шарафига бағишланган байрамона карнавал Душанбе марказий майдонида бўлиб ўтади.