Россия президенти Қирғизистонга сафар қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i44600
Россия президенти Қирғизистон президенти билан учрашиш ва музокара қилиш учун ушбу мамлакатнинг пойтахти Бишкек шаҳрига сафар қилди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
март 28, 2019 16:10 Asia/Tashkent
  • Россия президенти Қирғизистонга сафар қилди

Россия президенти Қирғизистон президенти билан учрашиш ва музокара қилиш учун ушбу мамлакатнинг пойтахти Бишкек шаҳрига сафар қилди.

Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Владимир Путин Қирғизистонга ташрифи чоғида Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан иккитомонлама алоқалар ва минтақада юз бераётган энг муҳим ўзгаришлар ҳақида фикр алмашади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва коллектив хавфсизлик ташкилотига тегишли масалалар ҳам Россия ва Қирғизистон раҳбарлари музокара қиладиган масалалар жумласидандир.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков бундан олдин Владимир Путин ва  Жээнбеков турли ҳамкорлик заминлари, жумладан савдо-иқтисодий, минтақавий ҳамда ташкилотлар ва давлатлараро тўлиқ ҳужжат тўмламига имзо қуйишади,-деб эълон қилганди.