Туркманистонда сув тошқини кўп биноларга зарар етказди
апрел 16, 2019 13:19 Asia/Tashkent
Туркманистон шаҳарлари жумладан мамлакат пойтахтида юз берган сув тошқинлари давлат бинолари, яшаш манзиллар ва бошқа инфратузилмаларига жиддий зарар етказилган.
Сел оқибатида шунингдек Ашхобод шаҳри ва Туркманистоннинг шимол минтақалари ўртасида поездлар қатнови тўхтатилган.
Бундан ташқари сув тошқинлари Туркманистоннинг катта йўллари в магистраларига ҳам зарар еткзилгани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда сел ва сув тошқинлари натижасида кўп яшаш манзиллар вайрон бўлиб, Ашхобод шаҳрининг марказий кўча- хиёбонлари сув остида қолди.
Сейсмология экспертларига кўра, ҳозиргача Туркманистонда ёмғирлар натижасида сув тошқинлари ва сел келиш ҳолат хавфли мавжуд.
Ёрлиқ