Ашхободда Туркманистон ва Жанубий Корея президентларининг маслаҳатлашуви бўлиб ўтди
Ашхобод шаҳрида Туркманистон ва Жанубий Корея президентлари иккитомонлама , минтақа ва халқаро миқёсидаги ўзаро муносабатларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама этдилар.
Бугун Гурбангули Бердимуҳаммедов Ашхобод шаҳрида Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан учрашганида, Жанубий Корея республикасини ишончли савдо иқтисодий шериги эканлиги ҳам бу мамлакта билан тез орада иккитомонлама алоқаларни янада кенгайтиришини маълум қилди.
Туркманистон президенти ўз сўзларида Жанубий Корея республикаси президентини Ашхободга қилган сафари икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш учун муҳим имконият яратиб беради деб изоҳлади.
Жанубий Корея президенти ҳам бу учрашувда сиёсий, иқтисодий, маданий ва илмий соҳаларда Сеул-Ашхобод ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
Жанубий Корея президенти Туркманистондан кейин Ўзбекистон ва Қирғизистонга ҳам сафар қилади.