Суриядан 231 нафар Қозоғистон фуқаролари эвакуация қилинди
май 13, 2019 11:00 Asia/Tashkent
7 ва 9 май кунлари Суриядан Қозоғистоннинг 231 нафар фуқароси эвакуация қилингани айтилади.
«Топшириғимга кўра Суриядан эвакуация қилинган қозоғистонликларнинг 156 нафари асосан мактабгача ёшдаги болалар. Улар орасида 18 нафар етим ҳам бор», — таъкидлаган Қозоғистон президенти.
Жанговар ҳаракатлар ҳудудидан келтирилган барча фуқароларга тиббий, руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилгани билдирилмоқда.
Тўқаевга кўра, мазкур акция жорий йил январь ойида мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбовнинг кўрсатмасига биноан муваффақиятли амалга оширилган «Жусан» операциясининг давоми бўлган. Ўшанда Суриядан 47 нафар қозоғистонлик келтирилганди.
Ёрлиқ