Қирғиз-тожик чегарасида яна нотинчлик: юзга яқин одам тўпланди
(last modified Wed, 22 May 2019 11:28:58 GMT )
май 22, 2019 16:28 Asia/Tashkent
  • Қирғиз-тожик чегарасида яна нотинчлик: юзга яқин одам тўпланди

Қирғиз-тожик чегарасида жойлашган Кара-Бак қишлоғида маҳаллий аҳоли тўпланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мухбири воқеа жойидан хабар қилди.

Қирғизистонликлар талабни 21 май куни маълум қилишди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, улар вафот этган ҳамқишлоғини дафт этиш учун қабристонга ўтишмоқчи бўлганда тожик чегарачилар уларни қўйишмади.

Охир-оқибат бу масала икки томонлама музокара орқали ҳал этилди.

“Тожик чегарачилар яқинлари дафн этилган қабристонга бориш учун қўйишмаётганидан қишлоқ аҳолиси норози. Одамлар қирғиз чегарачилари бу ҳудудни қўриқлашини талаб қилмоқда. Ҳозир музокаралар олиб борилмоқда”, - деди қишлоқ раиси Каримберди Каламбеков.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда юзга яқин одам йиғилди.

Ёрлиқ