Россия меҳнат муҳожирларга нафақа тўлашга тайёрлигини билдирмоқда
Москва давлати жорий йилнинг охиригача Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларнинг Россиядаги муҳожирларига пенсия тўлаш тўғрисидаги ҳужжатни имзоламоқчи.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, мазкур ҳужжатга асосан, Россияда ишлаган ва суғурта жамғармасига пул тўлаб келган муҳожирлар, ҳатто ўз ватанига қайтиб келганидан кейин, ҳам Россия давлат томонидан нафақа олади.
Шу тартибда нафақа тўлаш чоғида Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлардан келган, муҳожирларнинг иш стажи ҳам инобатга олинади.
Евроосиё иқтисодий комиссияси мазкур ҳужжат лойиҳасини март ойида ўз сайтида жойлаштирганди.
Май ойида Россиянинг Меҳнат вазирлиги муҳокама қилиши учун лозим ҳужжатларни давлатга топширди.
Май ойининг охирларида Қозоғистон мезбонлигида Евроосиё иқтисодий Иттифоқининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Россия президенти Владимир Путин, Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар пенсиянерлари иш стажини ҳисоб- китоб қилиш жаарёнини қўллаб- қувватлаганди.