Атамбоев сиёсий дахслизлик ҳуқуқидан маҳрум бўлди
(last modified Thu, 27 Jun 2019 11:34:32 GMT )
июн 27, 2019 16:34 Asia/Tashkent
  •  Атамбоев сиёсий дахслизлик ҳуқуқидан маҳрум бўлди

Қирғизистон парламенти собиқ президентнинг коррупцияда айбланаётгани туфайли унинг сиёсий дахлсизлигини бекор қилиш қарорига келди.

Алмазбек Атамбоевни собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш учун 110 депутатдан 103 нафари овоз берди. Ушбу мақомни йўқотган Атамбоев дахлсизлик ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлди.

Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилишида айбдор бўлиши мумкин деб ҳисобланмоқда.

Шу ҳолда Бишкек яқинидаги Койташ қишлоғида жойлашган Атамбаев манзилида собиқ президент тарафдоларининг штаби ташкил қилинган.

Бу қишлоққа олиб борадиган йўллар тўсиб қўйилган. Унинг тарафдорлари  Атамбоевни ҳимоя қилиш учун тайёр эканлигини эълон қилишмоқда.