Тожикистонлик маҳбусларнинг сўнгги гуруҳи Афғонистон қамоқхоналаридан экстрадиция қилинди
Тожикистон ва Афғонистон ўртасида икки мамлакат маҳбусларини экстрадиция қилиш бўйича имзоланган шартномага кўра, Афғонистон ўз қамоқхоналаридан тожикистонлик маҳбусларнинг сўнгги гуруҳини Тожикистонга экстрадиция қилди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Тожикистоннинг Афғонистондаги элчиси Шарофиддин Имомов чоршанба куни Афғонистон қамоқхоналарида бўлган етти нафат тожик маҳбуслари Тожикистонга қайтарилди, -деб эълон қилди.
Шарофиддин Имомов Афғонистонда бошқа тожик маҳбуслари қолмади, -деб қўшимча қилди.
Афғонистон давлатининг амалга оширилган ушбу сайъ-ҳаракатига жавобан Тожикистон ҳам зудлик билан Тожикистондаги афғон маҳбусларини ушбу мамлакатга қатаришни назарга олган.
Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонасининг хабарига кўра, ҳозирда Тожикистон қамоқхоналарида 90 нафардан ортиқ афғонистонлик фуқаролар асосан Тожикистонга наркотик моддаларни ноқонуний равишда кантрабанда қилиш ва мамлакатга ноқонуний кириб келаётганликда айбланиб ҳисбсга олинган.