"Газпром" ва "туркмангаз" ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
Россиянинг "Газпром" кампаниясининг матбуот маркази Туркманистоннинг "туркмангаз" кампанияси билан ҳамкорлик шартномалари имзолангани ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россиянинг "Газпром" компанияси матбуот маркази бугун бир баёния нашр этиб, унда 2024 йилгача фаолият олиб борадиган 5 йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди.
"Газпром" кампанияси матбуот марказининг эълонига кўра, "туркмангаз" кампанияси бир йилда 5 миллиард 500 миллион кубаметр газ экспорт қилади.
"Туркмангаз" 2016 йил январ ойида газни Россияга экспорт қилишни тўхтатган эди ва Россия ва Туркманистон миллий кампанияси ўртасида тортишувлар бошланди.
2018 йилнинг охирларида "Газпром" кампанияси раҳбари Алексей Миллернинг Туркманистонга қилган сафаридан кейин икки мамлакат расмийлари суд жараёнларидаги жанжалларни тўхтиш ва 2019 йилда икки томонлама ҳамкорликларни бошқатдан бошлаш қарорига келишди.