Тожикистон афғонистонлик 80 нафар маҳбусни экстрадиция қилди
(last modified Mon, 29 Jul 2019 08:31:54 GMT )
июл 29, 2019 13:31 Asia/Tashkent
  • Тожикистон афғонистонлик 80 нафар маҳбусни  экстрадиция қилди

Тожикистон давлати афғонистонлик 80 нафар маҳбусни Афғонистон масъулларига топширди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Сайид Маъсум Бадахший Тодикистон давлати чегарани ноқонуний ўтгани ва наркотик моддаларни кантрабанда қилиш айблови билан йиллар давомида Тожикистон қамоқхоналарида ҳаёт кечирган 80 нафар афғонистонлик маҳбусларни якшанба куни Афғонистонга қайтариб берди,-деб эълон қилди. 

Сайид Маъсум Бадахший ҳали Афғонистон фуқароларидан бир қисми Тожикистон қамоқхоналарида сақланади,-деб қўшимча қилди. 

Бундан олдин Тожикистон қамоқхоналаридаги афғон маҳбуслари мамлакатнинг қамоқхоналаридаги шароит муносиб эмаслигидан шикоят қилишган эди. 

Тожикистон ва Афғонистон 1300 км муштарак чегарага эга.  

Ёрлиқ