Қирғизистон бош вазири Ўзбекистон билан муносабатлар сатҳидан мамнун эканлигини билдирди
Қирғизистон бош вазири Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Ўзбекистон бош вазири билан учрашувида икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янги ва стратегик даражага кирган,-деб айтди.
Қирғизистон бош вазири Муҳаммадқули Абдулқозиев жума куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов билан Бишкек шаҳрида учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги иккитомонлама алоқаларнинг ҳозирги вазъияти Бишкекни қониқтиради,-деб айтди.
Абдулқозиев, иқтисодий ва савдо-сотиқ соҳасида ҳамкорликларни кенгайтириш Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ишчи дастурига киритилган ва икки мамлакатнинг президентлари ҳам иккитомонлама тижорат муомалаларини 500 миллион долларга етказиш учун дастур берганлар,-деб қўшича қилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов ҳам бу учрашувда савдо-сотиқ ва иқтисодий соҳаларда иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков билан учрашди.
Қайд этилишича, учрашувда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, чегаралар, энергетика, минтақалараро ва парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.