Туркманистон президенти меҳнат таътилини фаол ўтказмоқда
(last modified Tue, 06 Aug 2019 10:01:48 GMT )
август 06, 2019 15:01 Asia/Tashkent
  • Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов
    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов

Туркманистон телевидениеси газ кратери атрофида мошин билан айланаётган Бердимуҳамедовнинг қандай ҳордиқ чиқараётгани ҳақидаги лавҳани намойиш қилди.

Бедимуҳаммедовнинг ўлими ҳақида миш-мишлар тақалганидан бир ой ўтгач бу тасвир нашр этилди. 

Лавҳада Туркманистон раҳбари эрта тонгдан велосипедда сайр қилаётгани, йилқичилик мажмуасида аҳалтака отини чоптираётгани ва Ашхободнинг Олимпия шаҳарчасида куч тузилмалари раҳбарлари билан бадантарбия билан шуғулланаётгани ҳамда Афғонистон ва Эрон яқинидаги чўл-биёбонда жойлашган "Жаҳаннам эшиклари" номли газ кратери атрофида мошинда айланаётгани кўрсатилган.

Лавҳа сўнгида Бердимуҳамедов автомобилда Туркманистоннинг бош диққатга сазовор жойларидан бири – Қорақумдаги газ кратерига боргани тасвирланган. Мамлакатда ушбу газ кратери “Қорақум ёғдуси” деб аталади, хорижда эса “Жаҳаннам эшиклари” сифатида маълум.

Туркманистон президент матбуот хизмати июл ойида мамлакат президенти ўз меҳнат таътилига чиққани эълон қилиб, Бердимуҳаммедов ўз наваралари ва мушуклар билан уйнатёган видеосини нашр этган эди. 

Бироқ, бу хабарнинг тарқалишидан бир ҳафта ўтмасдан  ижтимоий тармоқларда жигар касаллиги сабабли унинг ўлими ҳақида хабар нашр этилди. 

Ёрлиқ