Дубайда Тожикистон собиқ «Халқ фронти»нинг собиқ қўмондони Хўжа Каримов ҳибсга олинди
(last modified 2019-08-14T11:38:29+00:00 )
август 14, 2019 16:38 Asia/Tashkent
  • Дубайда Тожикистон собиқ «Халқ фронти»нинг собиқ қўмондони Хўжа Каримов ҳибсга олинди

Тожикистон собиқ «Халқ фронти»нинг собиқ қўмондони Хўжа Каримов Душанба давлати расмийларининг илтимосига кўра, Бирлашган Араб Амирликларида ҳибсга олинди.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Умаржон Эмомалининг маълум қилишича, Тожикистон расмийлари Хўжа Каримовни Дубайдан Душанбега экстрадиция қилиш учун ҳужжат тайёрламоқда.

«Хўжа қўмондон» сифатида танилган Хўжа Каримов 2008 йилнинг охирида Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган.

Ўшанда Тожикистон ташкилотга аъзо мамлакатлардан фуқаролар уруши йилларида Тожикистонда бир қатор жиноятларда гумон қилинаётган дала қўмондонини қидириш ва экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўраган. Тахминларга кўра, Хўжа Каримов ўша пайтда Малайзияда бўлган. Унга қотиллик, товламачилик, талончилик айблари қўйилмоқда.

Маълумот учун, Хўжа Каримов «Халқ фронти»нинг дала қўмондони бўлган. 1992—1993 йилларда Тожикистон Мудофаа вазирлиги махсус бригада қўмондонининг биринчи ўринбосари, Тожикистон футбол федерациясининг собиқ президенти вазифасини бажарган.

Ёрлиқ