август 17, 2019 10:52 Asia/Tashkent
  • Алмазбек Атамбоевнинг рафиқаси Раиса Атамбоевага қарши жиноий иш очилмоқда

Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг рафиқаси Раиса Атамбоевага қарши жиноий иш очилиши айтилади.

Бу ҳақда унинг ўзи мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносидан хабар берган. У ерда Алмазбек Атамбоевга эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Унинг қўшимча қилишича, ҳеч қачон сиёсат билан шуғулланмаган ва судларга иши тушмаган.

«Мен ҳаттоки қайси суд қаерда жойлашганини ҳам билмайман. Уйимдан маҳрум бўлишим мумкин, барча уйлар биздан тортиб олинмоқда», - дея маълум қилди у.

Маълумот учун, Бишкек шаҳар судида собиқ президент Алмазбек Атамбоевга нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи бўйича мажлис ўтказилмайдиган бўлди. Судьялар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида йиғилиш ўтказишга қарор қилишган.

Шу ҳолда, Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг республикадаги 25та банкда бўлган ҳисоб рақамлари ҳибс қилинди.

Шунингдек, Атамбоев, унинг рафиқаси Раиса тегишли мулклар, қимматли қоғозлар, акциялар, банклардаги ҳисоб рақамлари ҳамда собиқ президент оиласига тегишли қатор корхона ва фирмалар ҳибс қилинган.

Атамбоевлар оиласига қарашли компания ва ташкилотлар ҳам ҳибс қилинган. Улар орасида "Киргизавтомаш" ОАЖ, "Апрель" телеканали, "Медиа Форум" ОАЖ ва "Апрель" жамоат фонди бор.

Ёрлиқ