Қирғизистон давлати ИШИД гуруҳига қўшилган қирғизларни ўз ватанига қайтишига рухсат бермоқда
(last modified Sat, 17 Aug 2019 07:25:57 GMT )
август 17, 2019 12:25 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон давлати  ИШИД  гуруҳига қўшилган қирғизларни ўз ватанига қайтишига рухсат бермоқда

Қирғизистон давлати Ироқ ва Суриядаги ИШИД такфирий гуруҳи сафига қўшилган фуврларини ўз ватанига қайтишига ижозат берди.

ИРНА хабарига кўра, кеча Қирғизистоннинг хавфсизлик ва маълумотлар ташкилоти мамлакат президенти Сооронбай Жеенбеков  ИШИД такфирий гуруҳига қўшилиб Сурия ва Ироқ урушларида қатнашган қирғизистонликларни ўз ватанига қайтишларига розилик берди.

Мазкур хабарга асосан, ИШИД террорчи гуруҳига қўшилиб, Сурия ва Ироққа йўл олган қирғизистонликлар сони беш юздан минг нафаргача эканлиги тахмин қилинади.

Олдинроқ ҳам Қирғизистон давлати мамлакатнинг бошқа бир гуруҳ фуқароларини сўнгги бир неча йил ичида Сурия ва Ироқдаги террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД такфирий гуруҳи сафига қўшилганини эълон этганди.

Ёрлиқ