Бишкек ва Деҳли ўртасида ўзаро ҳарбий-иқтисодий ҳамкорликлар кенгайтирилади
(last modified Sat, 14 Sep 2019 06:47:06 GMT )
сентябр 14, 2019 11:47 Asia/Tashkent
  • Бишкек ва Деҳли ўртасида ўзаро ҳарбий-иқтисодий ҳамкорликлар кенгайтирилади

Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби раиси Бишкекда Ҳиндистон элчисини қабул қилганида, икки мамлакат ўртасида ҳарбий -иқтисодий алоқаларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби раиси Раҳимберди Дуйшанбиев ва Бишкекдаги Ҳиндистон элчиси Alok Amitabh Dimri  учрашганида  Қирғизистон қуролли- кучлари  бош штаби ва Ҳиндистон ҳарбий компаниялари ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини баён этдилар.

Бундан ташқари томонлар  11 октябрь Бишкекда ўтказилиши кутилаётган савдо -иқтисодий кўргазмани очичлишга тайёргарликлар жараёни  юзасидан фикр алмашдилар.

Сўнгги йиллар ичида,  Қиғизистон ва Ҳиндистон турли соҳалар жумладан иқтисодий, маданий, сиёсий ва ҳарбий соҳалардаги ҳамкорликларини кенгайтришига ҳаракат қилишмоқда.