Қозоғистон собиқ президенти кадрлар сиёсати устидан тўлиқ назоратга эга бўлди
(last modified Tue, 22 Oct 2019 10:19:04 GMT )
октябр 22, 2019 15:19 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон собиқ президенти  кадрлар сиёсати устидан тўлиқ назоратга эга бўлди

Қозоғистонда бундан буён ташқи ишлар, ички ишлар ва мудофаа вазирларидан ташқари бошқа вазирлар ва юқори органлар раҳбарларини тайинлаш Нурсултон Назарбоев томоинадн амалга оширилади.

Кун сайтига кўра, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг давлат ҳокимияти органлари тизимида кадрлар сиёсати соҳасидаги ваколатларини кенгайтирувчи фармонни имзолади.  

Фармонга мувофиқ, ТИВ, ИИВ ва мудофаа вазирларидан ташқари бошқа вазирларни тайинлаш Нурсултон Назарбоев билан келишилганидан сўнг тайинланади. 

Бундан ташқари, бевосита Қозоғистон президентига бўйсунувчи ва ҳисоб берувчи органлар раҳбарлари ҳам Назарбоев билан келишилганидан кейингина тайинланади.

Президентга бевосита бўйсунувчи ва ҳисоб берувчи органларга президент маъмурияти, бош прокуратура, миллий хавфсизлик қўмитаси, давлат хизматлари ишлари бўйича ва коррупцияга қарши курашиш агентлиги, миллий банк, республика гвардияси, ташқи разведка хизмати, президентни қўриқлаш хизмати, республика бюджети ижро этилишини назорат қилувчи ҳисоб қўмитаси, президент ишлари бошқармаси, коррупцияга қарши курашиш агентлиги киради.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 19 март куни Назарбоев ўз лавозимидан истеъфо берди ва фақат бу мамлакат хавфсизлик кенгаши раислиги лавозимида ишлайди.

Ёрлиқ