Тожикистон томонидан Ўзбекистонга электр энергия экспорт тўхтатилди
(last modified Wed, 04 Dec 2019 07:27:44 GMT )
декабр 04, 2019 12:27 Asia/Tashkent
  • Тожикистон томонидан Ўзбекистонга электр энергия экспорт тўхтатилди

Совуқ об-ҳавонинг бошланиши ва республиканинг ички эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни тўхтатган.

Кун сайтига кўра, бундан аввал эришилган келишувларга кўра, Душанбе Тошкентга электр энергиясини фақат апрелдан октябргача, Тожикистоннинг ички эҳтиёжлари тўлиқ таъминлангандан сўнг экспорт қилади.

Жорий йилнинг апрель-сентябрь ойларида Тожикистон Ўзбекистонга қарийб 1,5 миллиард кВт/соат электр энергияси экспорт қилди.

Сентябрь ойидан бошлаб, электр энергиясини қўшни давлатга экспорт қилиш ички эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида камайтирилган.

Ноябрь ойининг ўрталарида Тожикистон Ўзбекистонга электр энергияси экспорт қилишни бутунлай тўхтатди. Энди у келгуси йилнинг апрель ойи бошида қайта тикланади.

Ёрлиқ