Туркманистонда коррупцияда айбланган маҳбуслар авф этилмайди
(last modified Sun, 15 Dec 2019 08:39:03 GMT )
декабр 15, 2019 13:39 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда коррупцияда айбланган маҳбуслар авф этилмайди

Туркманистонда коррупцияга қарши янги қонунни қабул этилиши билан коррупцияда айбланганлар амнистия қилинмайдиган бўлди.

Ассошейтед пресс тарқатган хабарга кўра, кеча Туркманистон президенти  коррупцияда айбланиб озодликдан маҳрум этилган маҳбусларни авф этмаслик тўғрисидаги қонунга имзо чекди.

Мазкур қонунга асосан  Туркманистонда  коррупцияда айбланиб озодликдан маҳрум этилган маҳбуслар  гиёҳванд моддалар контрабандаси билан қўлга олинганларга  ўхшаб амнистия қилминмайди. Бу мамлакатда 2015 чи йидан бери гиёҳванд модалар контрабандаси билан шуғулланганларни авф этмаслик қонуни амал қилади.

 Эслатиб ўтамиз ҳар йили бир неча маротаба хусусан миллий байрамлар муносабатида  Туркманистонда амнистия эълон этилади.

 Икки ой олдин ҳам Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов пул ювишда айбланан мамлакат ички ишлар вазирини  ишдан олди ва хавфсизлик кенгашга  коррупциига қарши кураш дастури лойиҳасини тайёрлашни буюрди.

.