Тожикистон - Қирғизистон чегарасида янги низо келиб чиқди
Тожик-қирғиз чегарасида яна можаро юзага келди.
Тожикистон Сомониён қишлоғи аҳолисининг сўзларига кўра, тожик-қирғиз чегара участкасида тўқнашувларни қирғиз томон қўзғатди.
Сомониён раҳабри Салохиддин Иброҳимов таъкидлашича, бир неча кун аввал Қирғизистон Кўктош қишлоғи аҳоли томонидан маҳаллий дўкон ойларини синдирилган. Бундан кейин Тожикистон томони савдо дўкон жойи олдидан девор ўрнатди.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат қирғизистонлик чегарачиларга ёқмади ва улар Тожикистон машинаси шикастлади.
Сомониён қишлоғи аҳолиси қирғизистонликлар ўзбошимчалик билан йўлни тўсиб қўйишгани ва қурол билан уларга таҳдид қилаётганини таъкидлашмоқда.
Таъкидланишича, можаро жойига Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари, шунингдек, чегара ҳудудлари вакиллари этиб келган. Ҳозирда томонлар чегарадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.