Қозоғистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради
(last modified Fri, 27 Dec 2019 12:41:08 GMT )
декабр 27, 2019 17:41 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Қозоғистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида 15 киши ҳалок бўлди.

Ал-Олам ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Қозоғистон давлати ушбу мамлакатнинг йўловчи самолёти 100 нафар мусофирлари билан жума куни бомдод вақтида Қозоғистоннинг Алмаота шаҳрида қулаб тушди ва бу ҳалокат натижасида яна 50 нафар жумладан бир неча нафар болалар ҳам тан жароҳати олишди,-дея эълон қилди. ҳалокатга учради.

Айтишларича, 5 кишининг аҳволи оғир ва қурбон бўлганларнинг сони ортиши мумкин.

Қозоғистон инфратизилмалар ривожланиш ва саноат вазирлигига кўра, йўловчи самолётнинг ҳалокатга учраганининг сабаби пойтахт Нур-Султонга йўл олган Fokker русумли самолёти ҳавога кўтарилиш вақтида баландликни йўқотиб, бетон тўсиқни бузиб ўтган ва икки қаватли иморатга бориб урилган, шундан сўнг аҳоли турар жойлари ҳудудига қулаган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳалокат қурбонларининг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва барча айбдорлар қатъий жазоланишини маълум қилган.

Қозоғистон авиа қўмитаси ҳам ушбу ҳодиса ҳақида таҳқиқотларнинг охирги натижалари аниқланмагунича, Фоккер-100 самолётининг барча парвозлари тўхтатилади.

Ёрлиқ