Россия Бош вазири қозоғистонлик касбдоши билан учрашди
(last modified Sat, 01 Feb 2020 08:48:42 GMT )
феврал 01, 2020 13:48 Asia/Tashkent
  • Россия Бош вазири қозоғистонлик касбдоши билан учрашди

Қозоғистон Бош вазири Россияни бу мамлакатнинг стратегик шериги деб айтди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Қозоғистон Бош вазири Аскар Мамин  Алматида Россиянинг янги Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашганида,  икки мамлакатнинг яқин ҳамкорилкларига ишора этиб, Қозоғистон давлати Москва -Нурсултон ўртасидаги алоқаларнинг стратегик йўналишини ижро этиш мақсадида россиялик шериклари билан ҳамкорликларини давом эттиришга тайёрдир деб айтди.

Қозоғистон Бош вазири шунингдек,  Россияни  Қозоғистон савдо- тижоратнинг асосий шериги эканлигига тўхталиб, ўтган 11 ой ичида икки мамлакат савдо иқтисодий ҳамкорликлар ҳажмини 17,2 миллиардга етганини қўшимча қилди.

Россия Бош вазири лавозимида тайнланганидан кейин илк ташқи сафарни Қозоғистондан бошлаган  Михаил Мишустин ҳам  икки мамлакат ўртасидаги яқин алоқаларини таъкидлади.

Россиянинг янги Бош вазири, бу учрашувда,  Россия ва Қозоғистон ўртасидаги сармоя кириши ҳамкорликлари тобора ортиб бормоқда ва минтақавий ҳамкорликлари ҳам кенгаймоқда деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ