Қозоғистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 6 кишига етди
март 14, 2020 12:43 Asia/Tashkent
Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони олти кишига етди,
Спутник сайтининг хабар қилишича,"Қозоғистонда коронавирусни юқтирганлар сони ҳозирча олти нафар, улардан тўрт нафари Олма-отада, икки нафари Нур-Султонда карантинга олинган", - деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили.
Шунингдек, стационар карантиндаги фуқаролар сони 1090 кишини, уй карантинидагилар сони – 452 кишини ташкил этаётгани қўшимча қилинган.
Шу билан бирга, ХХР ва мамлакатга чегарадош бўлган давлатлардан келаётган фуқаролар мониторинги давом эттирилмоқда.