июл 20, 2016 15:13 Asia/Tashkent
  • Олмаотада полиция махсус операцияси якунланди
    Олмаотада полиция махсус операцияси якунланди

Олмаота полицияси шаҳар марказида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказишни якунлади, деб хабар берди Дарё сайти.

«Тезкор-қидирув тадбирлари тугалланди. Жиноий тавсифга эга маълумот текширилди. У тасдиқланмади», — дейилади муассаса хабарида.

Аввалроқ Олмаотанинг Гоголь-Зенков-Макатаев-Абдуллин кўчалари кесишмасида ички ишлар органлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилаётгани маълум қилинган эди. Фуқаролардан тинчлик сақлаш ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг барча талабларига бўйсуниш сўралди. Кўп қаватли уйларда яшовчилар эвакуация қилинди, автомобиль ҳаракати ёпиб қўйилди.

Олмаотада содир бўлган отишма қурбонлари сони олти кишига етди. Шулардан тўрт нафари ҳуқуқ-тартибот ходимлари, бири чегарачи ва яна бири ИИВ пенсионери бўлган.

Ёрлиқ