Қирғизистонда 216 коронавирус юқтириб олган, яна икки киши вафот этган
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i51416-Қирғизистонда_216_коронавирус_юқтириб_олган_яна_икки_киши_вафот_этган
Сўнгги кунларда Қирғизистонда яна 69 кишида коронавирус аниқланган, икки киши вафот этган.
(last modified 2020-04-06T08:36:57+00:00 )
апрел 06, 2020 13:36 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда 216 коронавирус юқтириб олган, яна икки киши вафот этган

Сўнгги кунларда Қирғизистонда яна 69 кишида коронавирус аниқланган, икки киши вафот этган.

Дарё сайтига кўра, Қирғизистонда касалланганлар сони 216 кишига етган (уларнинг  9 нафари тиббиёт ходимлари), вафот этганларнинг жами сони 4 кишини ташкил этмоқда. Бундан ташқари, яна 5 кишининг аҳволи оғир бўлиб, уларнинг икки нафари сунъий нафас олдириш аппаратига улаб қўйилган.

Янги 69 ҳолат қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

Ўш вилояти — 47 (Ноқат тумани — 42, Қорасув тумани — 3, Ўш шаҳри — 2 нафар);

Жалолобод вилояти (Сузоқ тумани) — 13 нафар;

Бишкек шаҳри — 5 нафар;

Норин, Иссиқкўл, Баткен ва Чуй вилоятларида — 1 нафардан.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг таъкидлашича, 6 апрель куни коронавирусдан даволанишга муваффақ бўлган 23 нафар беморга жавоб берилади. Аввалроқ 10 кишига шифохонадан рухсат берилган эди.