Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарида коронавирус аниқланди
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири ўз ўринбосари Камолжон Нодировни коронавирус юқтириб олганини хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Элжон Байиртонев ўз сўзларида Алмати шаҳрида коронавирусга қарши кураш гуруҳини кучайтириш учун Нодиров бу шаҳар умумий соғлиқни сақлаш жараёнини бошқариши кутилганди, аммо у коронавирусга мубтало бўлди ва шу сабабдан касалхоналардан бирида ётқизилган деб қўшимча қилди.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Камолжон Нодиров коронавирусдан чалингани ортидан ўз лавозмидан олингани ва унинг ўрнида Людмила Биёрбековани тайинланганини баён этди.
Сўнги хабарларга асосан ҳозиргача Қозоғистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2025 нафарга, вафот этганлар сони эса 19 киши ва соғайганлар 480 нафарга етган.