Тожикистон фамилиялардаги русча суффикслардан воз кечади
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида" ги қонунга миллий фамилияларга боғлиқ бўлган ўзгартиришларни қабул қилди
Янги ўзгаришларга кўра, энди туғилган болалар фамилия ва отасининг исмини ҳужжатларда расмийлаштириш жараёнида славян суффикслардан воз кечилади. Хусусан, тожик фамилиялари - "-ов", "-ова", "-ев", "-ева" деб тугалланиши керак эмас, отасининг исмида эса "-ович", "-овна", "-евич", "-евна" суффикслар ёзилмайд деб хабар беради Спутник сайти..
Ўзгаришлар фақатгина қабул қилинганидан кейин янги туғилган болаларга тегишли, улардан олдин туғилганлар ўзларининг маълумотларини тўғрилаши шарт эмас
Тожикистон Парламент аъзолари олдида адлия вазири Музаффар Ашуриён ва депутат Солеҳа Холмаҳмадзода янги ўзгаришларни тушунтириб берди.
Ашуриён ҳукумат томонидан таклиф қилинган қонунга киритилган ўзгартиришлар "миллий номларни тикланиши" билан изоҳланганини тушунтирди.
Қонунга киритилган ўзгаришларга, одатий бўлиб қолган "-и", "-зод", "-зода", "-он", "-ён", "-ёр", "-ниё" и "– фар" суффиксларга, "– пур" (эркак), "– духт" (аёл) суффикси қўшилди.
2007 йилда президентнинг мамлакат зиёлилари вакиллари билан анъанавий учрашувида Эмомали Раҳмонов ўзини Эмомали Раҳмон деб аташ тўғрисида қарорни эълон қилди.