Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 32 нафарга етди
май 02, 2020 13:09 Asia/Tashkent
Бугун 2 май ҳолатига кўра, Тожикикистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 32 кишини ташкил қилмоқда.
Тожикистоннинг Ховар.тч сайти Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб тарқатган хабарида, коронавирусга мубтало бўлганлардан 17 нафари пойтахт -Душанбе шаҳри, 10 нафари Суғд вилояти ва 5 нафари пойтахт атрофидаги туманларда қайд этилганини маълум этди.
Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда 15 кишида коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилганди.
Бундан ташқари Тожикистон янги йил бошидан бери 95 нафар фуқароларини пневманиядан вафот этганини тасдиқлади.
Ёрлиқ