Дариға Назарбоеванинг сенаторлик ваколатлари тугади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан 2 апрель куни имзоланган фармон асосида, Дариға Назарбоеванинг Қозоғистон Сенати депутати сифатида ваколатлари тугатилди.
Tengrinews хабарига кўра, Дариға Назарбоеванинг сенаторлик ваколатлари нима сабабдан тугатилгани маълум эмас.
У 2019 йил 20 мартдан бери Қозоғистон Сенати спикери сифатида иш бошлаганди.
Тўқаев уни 2019 йил августида сенаторликка тайинлаганди.
Дариға Назарбоева 1963 йил 7 май куни туғилган, маълумоти олий. Москва давлат университети, Қозоғистон давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича тарихчи, тарих ва жамиятшунослик фанлари ўқитувчиси.
Ўтган давр мобайнида Қозоғистон парламенти раиси ўринбосари, бош вазир ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.