Қозоғистон элчиси Озарбойжон республикаси ТИВ-ига чақиртирилди
(last modified Sun, 03 May 2020 07:44:35 GMT )
май 03, 2020 12:44 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон элчиси Озарбойжон республикаси ТИВ-ига чақиртирилди

Каспий денгизида қозоқ ҳарибйлари ўқидан фуқароси ҳалок бўлган Озарбойжон республикаси Остона давлатига норозилик нота йўллади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари ўринбосари Халаф Халафов  Бакудаги Қозоғистон элчиси Шерзод Абдукаримовни ТИВ га чақиртирганида  унга норозилик нотасини топширди.

Халаф Халафов ўз сўзларида  Озарбойжон республикаси фуқароларидан бирини ҳалок  бўлиши ва яна икки нафарини жароҳат олганига сабаб бўлган Каспий денгизида қозоқ  кучларининг ўқ отиши ва ҳужуми икки мамлакат ўртасидаги дўстона ҳамкорликлар ва чегарачилар ўртасидаги мувофиқлаштириш ва алоқаларига бутунлай тўғри келмайди деб эълон этди.

Халаф Халафов  шунингдек  Қозоғистонни  Озарбойжон республикасининг иттифоқчиси ва яқин шериги эканлигини эслатиб,  бу ҳодисани кўптомонлама ва ғаразсиз таҳлил этилиши унинг расмий натижаларни эълон этилиши бан ўлдирилган озарбойжонлик  жасадини зудлик билан Баку давлатига топширилишини сўради.

Бакудаги Қозғистон элчиси ҳам  бу ҳодисадан афсусланиш билдириб,  бу ҳодисада жароҳатланганларни имкон қадар тезроқ тузалишига умид қилди. У ўз сўзларида  Баку давлатининг  норозилик нотасини тезроқ Остона давлатига етказишини маълум қилди.

 

Ёрлиқ