Тожикистонда коронавирусдан касалланганлар сони 61 кишига кўпайиб, 522 нафарга етди
май 08, 2020 18:22 Asia/Tashkent
Тожикистонда ўтган 24 соат ичида яна 61 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди ва яна икки киши бу вирус қурбони бўлди.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ўтган бир сутка ичида мамлакатда яна 61 киши коронавирус юқтириб олди ва бу муддат давомида яна икки бемор вафот этди.
Қайд этилган сўнгги беморлар билан Тожикистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 522 кишига ва қурбонлар сони эса 14 нафарга етди.
Тожикистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 7 май куни 82 нафарга кўпайиб, 461 кишига етанди.
Коронавиурсга чалинганларнинг 233 нафари Душанбе шаҳрида, 139 нафари Суғд вилоятида, 59 нафари Бадахшон автоном вилооти ва 83 киши Хатлн вилоятида аниқланган.
Ёрлиқ